Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Бир ёшгача бўлган болаларга қандай озиқ-овқатларни бериб бўлмайди?

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишВолгоград шаҳар касалхонасининг "қизил зонасида" туғилган чакалок
Волгоград шаҳар касалхонасининг қизил зонасида туғилган чакалок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2023
Oбуна бўлиш
Олти ойгача бўлган гўдакларга қандай озиқ-овқатлар берилмаслиги ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Олти ойгача бўлган гўдаклар учун энг яхши ва мақбул таом — бу она сути. Қўшимча овқатларни эса айни шу даврдан бошлаб болажонлар рационига киритиш мақсадга мувофиқ.
Қўшимча овқатлар ёғсиз ва яхшилаб эзилган мева, гўшт, сабзавот пюрелари, пишлоқ ва ёгуртлар бўлиши мумкин.
Бу даврда қуйидаги озиқ-овқатлар кичкинтойларга берилмаслиги керак:
асал ва асал қўшилган маҳсулотлар, шу жумладан, пишириқлар (таркибида ботулизмни келтириб чиқарувчи споралар бўлиши мумкин);
сигир сути (ичакда қон кетиш эҳтимолини юзага келтиради, қолаверса, қийин ҳазм бўлади);
овқатдан заҳарланиш хавфи бўлган овқатлар (хом ёки чала пиширилган гўшт);
пишириш ёки қайнатиш жараёнида сариғи қотмаган тухум;
пастеризацияланмаган сут маҳсулотлари;
ўрмон қўзиқоринлари.
Шунингдек, конфетлар, сақич, қаттиқ печенье ва қотирилган нон бўлаклари ҳамда таркибида кофеин моддаси мавжуд ичимликлар, шу жумладан чой ҳам мумкин эмас. Уларни икки ёшгача бермаслик зарур.
Янгиликлар лентаси
0