Январда чет элдан қанча турист келгани маълум бўлди

Январда 5 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Жорий йилнинг январь ойида 423,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган.
2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
қариндошларни йўқлаш – 379,6 минг киши;
дам олиш – 26,9 минг киши;
хизмат юзасидан – 8,2 минг киши;
даволаниш – 5,0 минг киши;
тижорат – 2,8 минг киши;
ўқиш мақсадида – 1,2 минг киши.
Маълумот учун, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.