ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik В гуруҳи витаминлари, антиоксидантлар ва омега-3 ёғли кислоталари мия фаолиятини яхшилайди, дейди парҳезшунос Елена Соломатина.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, омега-3 мия фаолиятига ижобий таъсир қилиш хусусиятига эга.
“У инсоннинг тўлақонли фаолияти учун зарур бўлган нерв импульсини ҳимоя қилади. Шунингдек, омега -3 ёғли кислоталари яллиғланишларни бартараф этиб, қонни суюқлаштиради. Атеросклеротик тошмалар ва юқори ёки паст тезлик билан қоннинг томирлар орқали ўтишига ёрдам беради ва қон тромблари пайдо бўлишини олдини олади”, - дейди у.
Шифокорнинг айтишича, тўйинган ёғли кислоталар ёғли балиқ, грек ёнғоғи ва зиғир ёғида кўп учрайди. В12 витамини ҳам мия фаолияти учун муҳим. У асосан ҳайвон маҳсулотлари- гўштда учрайди. Антиоксидантлар билан организмни тўйинтириш учун қорағат, анор истеъмол қилиш лозим.
Шунингдек, шифокор клетчатканинг аҳамияти ҳақида тўхталган. Клетчатка барча сабзавотларда бор. Бироқ шифокор бу борада саримсоқ ҳақида алоҳида таъкидлади.
“Саримсоқ аспирин билан биргаликда яллиғланишга қарши хусусиятга эга. Қон айланишини яхшилайди ва тромбоцитларга тромб ҳолатига ўтишга йўл қўймайди. Шунингдек, томирларда яллиғланишни камайтиради”, - дейди мутахассис.