Фарғона аэропортида парвозлар вақтинча чекланди

Қалин туман ва кўриш узоқлиги пасайиши муносабати билан Фарғона аэропортида парвозларни қабул қилиш ва жўнатиш чекланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Об-ҳаво шароити туфайли Фарғона аэропортида самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди, деб хабар қилди Uzbekistan Airports.
"Фарғона халқаро аэропортида кўриш имконияти ёмонлашгани туфайли — масофа 600 метр, ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишга чекловлар жорий этилди", - дейилади компания расмий телеграм каналида.
Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни об-ҳаво шароити ноқулай бўлгани сабабли Эль-Қувайтдан Ўшга учган Jazeera Airways компанияси самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлган эди.
Шунингдек, Flydubai компаниясининг Дубайдан Душанбега учган самолёти ҳам 15 февраль куни қалин туман туфайли Самарқандга қўнишга мажбур бўлган эди.