Бугун Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади

Прогнозларга кўра, ҳарорат +6-11 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +6-11 даража илиқ бўлади.
Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +8-10 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +0-5 даража илиқ бўлади.