ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Россия Ўзбекистондан қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда ёллашни бўйича пилот лойиҳани тўхтатмоқчи. Бу ҳақда Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тайёрланган ҳукумат қарори лойиҳасида айтилган.
Сабаб сифатида ҳужжатда айни дамда пандемия чекловлари олиб ташланиши ва давлатлар орасида чегараларни кесиб ўтишдаги тўсиқлар йўқлиги кўрсатилган.
“Ҳозирги вақтда пандемияга оид чекловлар олиб ташланиши, жумладан чегара ўтиш жойларида мавжуд бўлган тўсиқларнинг, ушбу тажриба лойиҳасини давом эттиришни мақсадга мувофиқ эмас”, — дея изоҳ берди Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати.
Аввалроқ Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция агентлиги 2022 йилнинг биринчи ярмида республикадан Россияга меҳнат мигрантларини уюшган ҳолда жалб қилиш қарийб олти бараварга қисқаргани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябрь ойида Россия қурилиш объектларига Ўзбекистондан қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси бошланган эди. Ушбу дастур доирасида Россияда қонуний ишлаш учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг бир қисми, хусусан, тиббий кўрикдан ўтиш, COVID-19 тести ва "Спутник лайт" вакцинаси билан эмлаш каби жараёнларни Ўзбекистонда ўтказиш эди. Бу мигрантларга Россия Федерациясига келганидан кейин меҳнат фаолиятини бошлаш жараёнини тезлаштиришда ёрдам беради. Ушбу лойиҳа доирасида Россия қурилиш обектларига жами 4750 нафар Ўзбекистон фуқароси келган.