https://sputniknews.uz/20230214/rossiya-ozbekistondan-quruvchilarni-yollash-boyicha-sinov-loyihasini-toxtatdi-32247943.html
Россия Ўзбекистондан қурувчиларни ёллаш бўйича синов лойиҳасини тўхтатади
Россия Ўзбекистондан қурувчиларни ёллаш бўйича синов лойиҳасини тўхтатади
Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш пилот лойиҳаси доирасида жами 4750 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияга келган. 14.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-14T17:16+0500
2023-02-14T17:16+0500
2023-04-05T18:43+0500
миграция
ўзбекистон
меҳнат вазирлиги
мигрантлар
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
қурилиш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/07/20811152_0:306:2934:1956_1920x0_80_0_0_21ac188d8e866aea93a87390dba6b055.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Россия Ўзбекистондан қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда ёллашни бўйича пилот лойиҳани тўхтатмоқчи. Бу ҳақда Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тайёрланган ҳукумат қарори лойиҳасида айтилган.Сабаб сифатида ҳужжатда айни дамда пандемия чекловлари олиб ташланиши ва давлатлар орасида чегараларни кесиб ўтишдаги тўсиқлар йўқлиги кўрсатилган.Аввалроқ Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция агентлиги 2022 йилнинг биринчи ярмида республикадан Россияга меҳнат мигрантларини уюшган ҳолда жалб қилиш қарийб олти бараварга қисқаргани ҳақида хабар берган эдик. Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябрь ойида Россия қурилиш объектларига Ўзбекистондан қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси бошланган эди. Ушбу дастур доирасида Россияда қонуний ишлаш учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг бир қисми, хусусан, тиббий кўрикдан ўтиш, COVID-19 тести ва "Спутник лайт" вакцинаси билан эмлаш каби жараёнларни Ўзбекистонда ўтказиш эди. Бу мигрантларга Россия Федерациясига келганидан кейин меҳнат фаолиятини бошлаш жараёнини тезлаштиришда ёрдам беради. Ушбу лойиҳа доирасида Россия қурилиш обектларига жами 4750 нафар Ўзбекистон фуқароси келган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/07/20811152_0:0:2608:1956_1920x0_80_0_0_7780d4cdbed80adb2be2296a37d15088.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, ўзбекистон, меҳнат вазирлиги, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , қурилиш, россия
миграция, ўзбекистон, меҳнат вазирлиги, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , қурилиш, россия
Россия Ўзбекистондан қурувчиларни ёллаш бўйича синов лойиҳасини тўхтатади
17:16 14.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш пилот лойиҳаси доирасида жами 4750 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияга келган.
ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Россия Ўзбекистондан қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда ёллашни бўйича пилот лойиҳани тўхтатмоқчи. Бу ҳақда Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тайёрланган ҳукумат қарори лойиҳасида
айтилган. Сабаб сифатида ҳужжатда айни дамда пандемия чекловлари олиб ташланиши ва давлатлар орасида чегараларни кесиб ўтишдаги тўсиқлар йўқлиги кўрсатилган.
“Ҳозирги вақтда пандемияга оид чекловлар олиб ташланиши, жумладан чегара ўтиш жойларида мавжуд бўлган тўсиқларнинг, ушбу тажриба лойиҳасини давом эттиришни мақсадга мувофиқ эмас”, — дея изоҳ берди Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати.
Аввалроқ Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция агентлиги 2022 йилнинг биринчи ярмида республикадан Россияга меҳнат мигрантларини уюшган ҳолда жалб қилиш қарийб олти бараварга қисқаргани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябрь ойида Россия қурилиш объектларига Ўзбекистондан қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси бошланган эди. Ушбу дастур доирасида Россияда қонуний ишлаш учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг бир қисми, хусусан, тиббий кўрикдан ўтиш, COVID-19 тести ва "Спутник лайт" вакцинаси билан эмлаш каби жараёнларни Ўзбекистонда ўтказиш эди. Бу мигрантларга Россия Федерациясига келганидан кейин меҳнат фаолиятини бошлаш жараёнини тезлаштиришда ёрдам беради. Ушбу лойиҳа доирасида Россия қурилиш обектларига жами 4750 нафар Ўзбекистон фуқароси келган.