ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Россия Федерацияси оли бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида Гряниковка, Двуречная, Першотравневе, Тимковка, Масютовка ва Харков вилоятининг Крахмалное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 14 ва 92 механизациялашган бригадалари бўлинмалари га зарба берилди. Натижада 80 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, 6 машина ва битта Д-20 гаубицасини йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳининг ҳужуми, авиация ва артиллерия зарбалари натижасида ДХРнинг Торское, Ямполовка ЛХРнинг Стелмаховка, Невское, Червонопоповка ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудида ва "Серебрянский" ўрмон хўжалигида Украина Қуролли кучлари 100 нафаргача ҳарбий хизматчиси, БМП, бешта зирҳли жанговар машинаси ва "Акация" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жанубий" кучлар гуруҳи зарбаси натижасида 250 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, БМП, тўртта автомобиль, иккита М777 (АҚШ) тўпи, М109 "Паладин" (АҚШ) ўзиюрар гаубицаси, "Акация" гаубицаси, "Гиацинт" тўпи ва иккита танкга қарши "Рапира" тўплари йўқ қилинди. Шунингдек, ЛХРнинг Белогоровка қишлоғи яқинида ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида "Восток" қўшинлари гуруҳи авиацияси ва артиллерияси ДХРнинг Павловка ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бўлинмаларига зарбаси натижасида душман 50 дан ҳарбий хизматчиси, битта танк, иккита БМПва "Мста-Б" гаубицасини йўқотди.
Шуингдек, ДХРнинг Елизаветовка ва Запороже вилоятидаги Дружелюбовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида Куйбишево қишлоғи ҳудудидаартиллерияга қарши жангда "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси, "Акация" ўзиюрар гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган АN/TPQ-50 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Авиацияси, ракета кучлари ва артиллерия ўтган сутка давоида УҚКнинг 78 та артиллерия бўлинмаларини 119 та тумандаги ўқ отиш жойларида йўқ қилди.
ДХРнинг Красний Лиман аҳоли пункти яқинида Украинанинг Оса-АКМ зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинди.
Харков шаҳридаги Малишева номли зирҳли транспорт воситаларини йиғиш заводи цехлари юқори аниқликдаги ракета зарбаси билан вайрон қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан ЛХРнинг Фомивка, Владимировка, Полтава, Голиково Пшеничное, Коломийчиха, Нижняя Дуванка ва ДХРнинг Лисичанск, Октябрское, Терний, Донкаский шаҳарлари ҳудудларида ва Запорожье вилоятининг Работино, Приютное ва Санопиес ағоли пунктлари ҳудудида 17 та учувчисиз учиш аппаратлари йўқ қилинди. Бундан ташқари, 12 та HIMARS (АҚШ), "Ольха" ва "Ураган" ракеталари тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан Украина жами 384 та самолёт, 207 та вертолёт, 3 105 та учувчисиз учиш аппарати, 404 та зенит-ракета мажмуаси, 7840 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1015 та кўп сонли ракета тизимлари, 4073та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, 8350 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.