Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Украинанинг “Оса-АКМ” зенит-ракета мажмуасини йўқ қилди

Украинанинг “Оса-АКМ” зенит-ракета мажмуаси Донецк Халқ Республикасининг Красний Лиман аҳоли пункти яқинида йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Россия авиацияси ва артиллерияси ДХРнинг Красний Лиман ҳудудида Украинанинг “Оса-АКМ” зенит-ракета мажмуасини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Украинанинг “Оса-АКМ” зенит-ракета мажмуаси Донецк Халқ Республикасининг Красний Лиман аҳоли пункти яқинида йўқ қилинди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бир суткада Украина ҳарбийларининг жами 78 та артиллерия бўлинмаси мағлуб этилган.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.