Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари ДХРнинг Красная Гора қишлоғини назоратга олди

Бугун Красная Гора аҳоли пункти “Вагнер” ҳужумчи отрядлари томонидан назоратга олинди, деди Пригожин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Россия ҳарбийлари ДХРнинг Красная Гора қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда “Вагнер гуруҳи” асосчиси Евгений Пригожин маълум қилди.
“Бугун Красная Гора аҳоли пункти “Вагнер” ҳужумчи отрядлари томонидан назоратга олинди”, деди у.
Қишлоқ Артёмовскдан шимолда, аҳоли пункти чегарасига яқин жойда жойлашган.
Артёмовск ДХРнинг Киев назорати остидаги қисмида, йирик Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Бу Донбассдаги Украина гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир. Ҳозир у учун шиддатли жанглар олиб борилмоқда.