ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Туркияга инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш қайта бошланди. Фақат қабул пункти манзили ўзгарди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Савдо-саноат палатаси маълум қилди.
Янги манзил Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани, Софдил кўчаси 44-уй “TASHKENT INDEX”да жойлашган. У ерда келтирилган маҳсулотларни қадоқлаш учун 15000 кв.м жой ажратилган.
TASHKENT INDEX
© Савдо-саноат палатаси
Маҳсулотлар ҳар кун 24 соат давомида қабул қилинади.
Бутун Ўзбекистон бўйича Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғилмоқда. Вилоятлардаги манзилларни бизнинг телеграм каналимизда кўринг.
Турклар муҳтож бўлаётган маҳсулотлар рўйхати бу ерда.
Эслатиб ўтамиз, бугун инсонпарварлик ёрдамини йиғиш вақтинча тўхтатилган эди. Ўзбекистонликларнинг ёрдами билан биродар турк халқи учун керакли маҳсулотлар билан тўлдирилган 25 та юк машинасини (тахминан 550 та поддон) жўнатилди.