Туркияга инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш қайта бошланди – янги манзил

© Савдо-саноат палатаси TASHKENT INDEX
TASHKENT INDEX - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2023
Oбуна бўлиш
Қабул пунктининг янги манзили Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги “TASHKENT INDEX”да жойлашган.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Туркияга инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш қайта бошланди. Фақат қабул пункти манзили ўзгарди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Савдо-саноат палатаси маълум қилди.
Янги манзил Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани, Софдил кўчаси 44-уй “TASHKENT INDEX”да жойлашган. У ерда келтирилган маҳсулотларни қадоқлаш учун 15000 кв.м жой ажратилган.
© Савдо-саноат палатаси TASHKENT INDEX
TASHKENT INDEX - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2023
TASHKENT INDEX
Маҳсулотлар ҳар кун 24 соат давомида қабул қилинади.
Бутун Ўзбекистон бўйича Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғилмоқда. Вилоятлардаги манзилларни бизнинг телеграм каналимизда кўринг.
Турклар муҳтож бўлаётган маҳсулотлар рўйхати бу ерда.
Эслатиб ўтамиз, бугун инсонпарварлик ёрдамини йиғиш вақтинча тўхтатилган эди. Ўзбекистонликларнинг ёрдами билан биродар турк халқи учун керакли маҳсулотлар билан тўлдирилган 25 та юк машинасини (тахминан 550 та поддон) жўнатилди.
Янгиликлар лентаси
0