ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Украина қўшинлари Угледар яқинидаги Свято-Успенский Николо-Васильевский ибодатхонасига зарба беришда давом этмоқда. Унинг бинолари жиддий шикастланди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Тез-тез ўққа тутилиши ва жиддий вайрон бўлишига қарамай, ибодатхона у ерда қолган руҳонийлар ва қочқинлар учун бошпана бўлиб хизмат қилади. Одамлар у ерда қийин шарт-шароитларда кун кўришмоқда: уларнинг ҳеч қандай алоқалари, жумладан, электр энергиялари йўқ.
Мунтазам берилаётган зарбалар сабаб маҳаллий аҳоли ҳудуд бўйлаб ҳаракатлана олишмайди, баъзан сув олгани бора олишмайди.