Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 9 февралнинг асосий хабарлари

Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланмалар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Россия Федерцияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг ўтган суткада содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги баёноти:

Купянск йўналишида Харьков вилояти Гряниковка, Табаевка, Берестовое ҳамда ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи артиллерия зарбалари УҚКнинг 103-ҳудудий мудофаа бригадаси, 14-механизациялашган бригадаси бўлинмаларининг аскаралари ва техникасини йўқ қилди. Сутка давомида 30 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, учта пикап ва АҚШда ишлаб чиқарилган битта М777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳининг артиллерияси ва авиация Райгородок, ДХРнинг Ямполовка, Стелмаховка, Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида, шунингдек, Серебрянский ўрмон хўжалигида жойлашган УҚКнинг 116-ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинмалари, 92-механизациялашган, 81-аэромобил ва 95чи ҳаво-десант бўлинмаларига зарба берди. Кун давомида 110 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар машина, "Град" реактив тизими қурилмаси, иккита Д-20 гаубицаси, шунингдек, Харьков вилояти Подлиман қишлоғи яқинидаги ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жанубий" кучлар гуруҳи ҳужуми ва артиллерия зарбаси натижасида 90 нафаргача Украина ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар машина, олтита АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Паладин" артиллерия тизими, ва АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
ДХРнинг Славянск, Авдеевка ва Малиновка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг тўртта артиллерия ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида "Восток" кучлари гуруҳи қўшинлари ДХРнинг Водяное ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 35-денгиз пиёда бригадаси, 1-танк ва 72-механизациялашган бригадалари бўлинмалари шахсий таркиби ва техникасига зарба берди. Кун давомида 85 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, битта танк, учта пиёда жанговар машинаси, иккита автомашина, МСТА-Б гаубицаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, шунингдек, иккита Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди. Угледар яқинида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дори омбори ҳам йўқ қилинди.
Херсон йўналиши бўйича, артиллерияга қарши кураш доирасида бир кун ичида МСТА-Б гаубицаси ва учта йирик калибрли миномётлари йўқ қилинди.
Херсон вилоятининг Николаевка ва Чернобаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг тўртта ўқ-дори омбори ўққа тутилди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 116 та ҳудудда жойлашган 83-артиллерия бўлинмаларига уларнинг ўқ отиш позицияларида зарба берди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ДХРнинг Новопавловка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди.
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётини Херсон шаҳри яқинида уриб туширди.
Бундан ташқари, кун давомида Харьков вилоятининг Таволжанка, Лозовая, ДХРнинг Кириловка, Кременная, Краснореченское, Коломийвонопка, Черковский, ЛХРНинг Науголня, Запорожье вилоятининг Водяное ҳамда Херсон вилоятининг Князь-Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 11 та учувчисиз учиш аппарати ва АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив тизимининг 13 та ракетаси йўқ қилди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина жами 384 та самолёт, 206 та вертолёт, 3057 та учувчисиз учиш аппарати, 403 та зенит-ракета комплекси, 7 798 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1012 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 4034 та дала артиллери. дона ва миномётлар, шунингдек, 8302 дона махсус ҳарбий техникасини йўқотди.