Германия мудофаа вазири 7 февраль куни Киевга захирадан 178 та "Leopard-1А5" танкларини етказиб берилишини маълум қилди. Берлинда ушбу танклар Украинада тезда ёниб кул бўлишини яхши билишади. Шу сабабли алоҳида танк батальонининг замонавий моделлари Украинага юбориш мақсадга мувофиқ эмаслини англашади (аксилреклама). Украина танкчилари туғилмасидан пайдо бўлган “Леопардлар”ни жўнатса бўлаверади. Шубҳасиз, ушбу осори-атиқа танклар Словения томонидан берилган Т-54/55 танклари билан биргаликда Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида жанговар лаёқатсизлиги маълум бўлади.
1986 йилда ишлаб чиқарилган "Leopаrd-1А5" модификацияси жанговар хусусиятларига кўра 1965 йилдан аввалги намунадан устун эмас ва фақат алоқа жиҳозлари, нишонга олгич ва модель зирҳли ҳимояси билан ажралиб туради. Юқори интенсивликдаги ҳарбий ҳаракатларда ҳеч қачон қатнашмаган. Унинг Совет иттифоқи даврида яратилган Т-62 ёки Т-64 каби “тенгдошлари” билан тўқнашуви ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. "Leopаrd-1"нинг эски 105 ммлик тўпи хусусиятлари ҳам мақтовли эмас, 105мм снарядларнинг захираси эса Ғарбда йўқ. Дания ва Нидерландиянинг қўшимча уринишлари ҳеч нимани ўзгартирмайди. "Military Watch" нашри шундай хулоса қилмоқда: “1960 йилларда ишлаб чиқилган Леопардлар Украинадаги вазиятни ўзгартира олмайди”.
НАТО “асрлик синовлар”га тайёрланмоқда
Умумий сони 194 минг нафар ҳарбий бўлган Британия Қуролли кучлари НАТО иштироки билан бўладиган можаро ҳолатида ҳам етарли даражада жиҳозланган бўлинмалар ва ўқ-дориларга эга эмас. "Sky News" телеканали хабар қилади: 25-30 “штикли” Британия дивизиясини яратиш учун Лондонга 10 йил керак, бугунги кунда эса Британия ҳарбийларининг 10 минг нафаригина жангга тайёр. Ушбу “инструкторлар” бир йил ичида Россияга қарши уруш учун 20-30 минг УҚК аскарларини қандай тайёрламоқчи?
Ғарб Германия, Британия, Америка танклари ва самолётлари УҚК инфратузилмаларига (базалар ва аэродромларга), логистика, тактикаларига тўғри келмаслиги ва янги муаммолар яратишини англаб бормоқда. "The American Greatness" нашри шундай ёзади: “Украина мағлубият ёқасида турибди, ҳеч қандай мўъжизавий қурол УҚКни қутқара олмайди, Киев режими мағлубиятга маҳкум. Россия Украина кучларини ишонч билан қуршаб бормоқда. Россия бутун Ғарбга қарагандан кўпроқ қуроллар ва ўқ-дори ишлаб чиқариши мумкин”. Россия мудофаа саноати юқори аниқликдаги қанотли ракеталар ва (танкка қарши) артиллерия “Краснополь” снарядларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.