https://sputniknews.uz/20230209/ukraina-32141613.html
Украинага "Leopard-1" танклари юбориш: Урфин Жюс аскарларига – ёғоч танклар бериш
Украинага "Leopard-1" танклари юбориш: Урфин Жюс аскарларига – ёғоч танклар бериш
Sputnik Ўзбекистон
Коллектив Ғарб Украинани эски темир-терсаклар билан таъминлаб, Россияга қарши мағлубияти муқаррар бўлган прокси-урушини давом эттирмоқда. 09.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-09T22:15+0500
2023-02-09T22:15+0500
2023-02-09T22:15+0500
колумнистлар
қурол
британия
лондон
владимир зеленский
германия
нато
украина
ақш
россия мудофаа вазири
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31441808_0:141:2750:1688_1920x0_80_0_0_d956d6dd0f74355ad53a33189f3bd478.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Германия 40 йил аввал сафдан чиқарилган "Leopard-1" танкларининг катта партиясини жўнатишга қарор қилди. Бу машиналарнинг самараси ўтмишда тасдиқланмаган, ҳозирги жангда ҳам самара кўрсатиши номаълум. Бироқ, Ғарбда “Урфин Жюснинг украин ёғоч аскарлари” учун ҳар қандай танк бўлаверади деб ҳисоблашади, шекилли.Баҳор ойида Киев режими 12 та мамлакатдан 140 тагача танк қабул қилиб олишни кутмоқда. "Leopаrd-1А5" катта партиясини Германия “реанимация”дан сўнг етказиб беради, яъни 2024 йилдан аввалроқ. Эслатиб ўтаман, анча замонавийроқ бўлган "Leopard II" ва Американинг "Abrams"лари ҳам анча кучсиз эканлиги маълум бўлди. Ва кўплари Ироқ, Сурия, Яман ҳудудида енгил қуролланган исломий, курд ва ҳутий тузилмалари билан бўлган сўнгги жангларда йўқ қилинган.НАТО раҳбарияти УҚК нинг катта йўқотишлари ва ўқ-дориларнинг “мисли кўрилмаган даражада” кўп ишлатилаётганидан саросимада. АҚШ Европа қўмондонлиги раҳбари генерал Кристофер Каволининг сўзларига кўра, махсус операция майдонида Россия артиллерияси кунига ўртача 20 мингдан ортиқ снаряд ишлатмоқда, Украина артиллерияси эса тўрт баравар кам. Буни Жами АҚШнинг бир йил ичида ишлаб чиқарилган артиллерия снарядлари билан солиштириш мумкин.НАТО “асрлик синовлар”га тайёрланмоқдаАҚШ Украинани “узоқ истиқболда ҳам қуроллар билан таъминлаш” режаларини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга ҳар йили йўллайдиган мурожаатида “Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини” маълум қилди. Ва Украина можароси Америка учун ҳам, бутун дунё учун ҳам “аср синови” деб атади. Бу янгилик эмас - шарқий ерларни мустамлака қилиш бўйича ўрта асрлардаги немис концепцияси “Drang nach Osten”. Шубҳасиз, АҚШ Украинани Россияга қарши кураш учун форпост сифатида тарк этиш ниятида. НАТО бўйича иттифоқчилар янги “юз йиллик уруш”га тайёрланишлари керак бўлади.Украинага Россия билан қарши тахминий уруш учун “НАТО қуролларига эга, идеал тайёрланган 400 минг аскар керак”. Британия бир йил ичида УҚКнинг 20 минг нафар аскарларини уруш олиб боришга ўргатишга тайёр. Лондонда украин қирувчи самолётлари учувчилари ва денгиз пиёда аскарларини НАТО стандарти бўйича ўқитиш бошлангани маълум қилинди. Британия аллақачон УҚКга барча оғир артиллериясини (30 та) топшириб бўлган, қироллик қирувчи авиациясининг эса жанговар шайлиги паст. Мураббийлар ҳам шунга яраша.НАТОинг бошқа мамлакатларида ҳам худди шундай ҳолат. Альянс ҳарбий салоҳиятини лойиҳалаштириш муаммолари – умуман ҳал қилиб бўлмас муаммо. "The New York Times" газетаси 6 феврал куни шундай ёзган эди: “оғир қуролларнинг катта қисми улардан аввал умуман фойдаланмаган украин ҳарбийларидан жиддий тайёргарликни талаб қилади”. "Леопард" танкчиларини уч ой ичида тайёрлаш мумкин - бунда сифатга кафолат йўқ. F-16 қирувчи самолётлари учувчиларини тайёрлаш учун энг қисқа муддат - ярим йил. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида НАТО танклари ва зарба берувчи қуроллари пайдо бўлиши альянс танкчилари ва учувчиларининг тўғридан-ўғри жангларда иштирок этиши эҳтимоли бор. Аммо бу мутлақо бошқа ҳикоя. Россиянинг “ядровий огоҳлантиришларини эътиборга олмай” НАТО қизил чизиқдан ўтиб кетиши мумкин."Financial Times" буни тасдиқлайди: “Украина можароси Европада ўқ-дориларни етказиб бериш занжири инқирозини келтириб чиқарди... Ҳарбий-саноат комплекси компаниялари миллий захираларни тўлдириш ва Киевнинг иштаҳасини қондириш учун курашмоқда”.АҚШ ҳарбий саноат комплекслари Украина учун ойида 12 тадан кўп танк ишлаб чиқариб бера олмайди. Россия қўшинлари махсус операциянинг 11 ойи давомида УҚК нинг 7789 та зирҳли техникасини йўқ қилди. Уларнинг уч қисми- танклар. Изоҳлар ортиқча.РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу 7 февраль куни Ғарбнинг Киевга ҳарбий ёрдамини мисли кўрилмаган дея атади ва шу билан биргаликда улар етказиб бериш йўналишларида ва махсус операция зонасида муваффақиятли тарзда йўқ қилинаётганини маълум қилди. Россия тарихи Америка “қоидалари” ва режаларига қарамасдан ривожланмоқда.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31441808_157:0:2594:1828_1920x0_80_0_0_2146c176e3eb784fb87288e4446352af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, қурол, британия, лондон, владимир зеленский, германия, нато, украина, ақш, россия мудофаа вазири
колумнистлар, қурол, британия, лондон, владимир зеленский, германия, нато, украина, ақш, россия мудофаа вазири
Украинага "Leopard-1" танклари юбориш: Урфин Жюс аскарларига – ёғоч танклар бериш
Коллектив Ғарб Украинани эски темир-терсаклар билан таъминлаб, Россияга қарши мағлубияти муқаррар бўлган прокси-урушини давом эттирмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Германия 40 йил аввал сафдан чиқарилган "Leopard-1" танкларининг катта партиясини жўнатишга қарор қилди. Бу машиналарнинг самараси ўтмишда тасдиқланмаган, ҳозирги жангда ҳам самара кўрсатиши номаълум. Бироқ, Ғарбда “Урфин Жюснинг украин ёғоч аскарлари” учун ҳар қандай танк бўлаверади деб ҳисоблашади, шекилли.
Германия мудофаа вазири 7 февраль куни Киевга захирадан 178 та "Leopard-1А5" танкларини етказиб берилишини маълум қилди. Берлинда ушбу танклар Украинада тезда ёниб кул бўлишини яхши билишади. Шу сабабли алоҳида танк батальонининг замонавий моделлари Украинага юбориш мақсадга мувофиқ эмаслини англашади (аксилреклама). Украина танкчилари туғилмасидан пайдо бўлган “Леопардлар”ни жўнатса бўлаверади. Шубҳасиз, ушбу осори-атиқа танклар Словения томонидан берилган Т-54/55 танклари билан биргаликда Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида жанговар лаёқатсизлиги маълум бўлади.
Баҳор ойида Киев режими 12 та мамлакатдан 140 тагача танк қабул қилиб олишни кутмоқда. "Leopаrd-1А5" катта партиясини Германия “реанимация”дан сўнг етказиб беради, яъни 2024 йилдан аввалроқ. Эслатиб ўтаман, анча замонавийроқ бўлган "Leopard II" ва Американинг "Abrams"лари ҳам анча кучсиз эканлиги маълум бўлди. Ва кўплари Ироқ, Сурия, Яман ҳудудида енгил қуролланган исломий, курд ва ҳутий тузилмалари билан бўлган сўнгги жангларда йўқ қилинган.
1986 йилда ишлаб чиқарилган "Leopаrd-1А5" модификацияси жанговар хусусиятларига кўра 1965 йилдан аввалги намунадан устун эмас ва фақат алоқа жиҳозлари, нишонга олгич ва модель зирҳли ҳимояси билан ажралиб туради. Юқори интенсивликдаги ҳарбий ҳаракатларда ҳеч қачон қатнашмаган. Унинг Совет иттифоқи даврида яратилган Т-62 ёки Т-64 каби “тенгдошлари” билан тўқнашуви ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. "Leopаrd-1"нинг эски 105 ммлик тўпи хусусиятлари ҳам мақтовли эмас, 105мм снарядларнинг захираси эса Ғарбда йўқ. Дания ва Нидерландиянинг қўшимча уринишлари ҳеч нимани ўзгартирмайди. "Military Watch" нашри шундай хулоса қилмоқда: “1960 йилларда ишлаб чиқилган Леопардлар Украинадаги вазиятни ўзгартира олмайди”.
НАТО раҳбарияти УҚК нинг катта йўқотишлари ва ўқ-дориларнинг “мисли кўрилмаган даражада” кўп ишлатилаётганидан саросимада. АҚШ Европа қўмондонлиги раҳбари генерал Кристофер Каволининг сўзларига кўра, махсус операция майдонида Россия артиллерияси кунига ўртача 20 мингдан ортиқ снаряд ишлатмоқда, Украина артиллерияси эса тўрт баравар кам. Буни Жами АҚШнинг бир йил ичида ишлаб чиқарилган артиллерия снарядлари билан солиштириш мумкин.
НАТО “асрлик синовлар”га тайёрланмоқда
АҚШ Украинани “узоқ истиқболда ҳам қуроллар билан таъминлаш” режаларини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга ҳар йили йўллайдиган мурожаатида “Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини” маълум қилди. Ва Украина можароси Америка учун ҳам, бутун дунё учун ҳам “аср синови” деб атади. Бу янгилик эмас - шарқий ерларни мустамлака қилиш бўйича ўрта асрлардаги немис концепцияси “Drang nach Osten”. Шубҳасиз, АҚШ Украинани Россияга қарши кураш учун форпост сифатида тарк этиш ниятида. НАТО бўйича иттифоқчилар янги “юз йиллик уруш”га тайёрланишлари керак бўлади.
Киевнинг асосий масхарабози Владимир Зеленский бугун Британия парламентида нутқ сўзлаш ва узоқ масофали қуроллар – ракеталар ва самолётлар сўраш учун Лондонга учиб кетди. Эслатиб ўтаман, Зеленский 180 та қирувчи самолётлар олишга умид қилмоқда, Пентагон рози, бироқ Лондоннинг зарба берувчи самолётлари анча кам.
Украинага Россия билан қарши тахминий уруш учун “НАТО қуролларига эга, идеал тайёрланган 400 минг аскар керак”. Британия бир йил ичида УҚКнинг 20 минг нафар аскарларини уруш олиб боришга ўргатишга тайёр. Лондонда украин қирувчи самолётлари учувчилари ва денгиз пиёда аскарларини НАТО стандарти бўйича ўқитиш бошлангани маълум қилинди. Британия аллақачон УҚКга барча оғир артиллериясини (30 та) топшириб бўлган, қироллик қирувчи авиациясининг эса жанговар шайлиги паст. Мураббийлар ҳам шунга яраша.
Умумий сони 194 минг нафар ҳарбий бўлган Британия Қуролли кучлари НАТО иштироки билан бўладиган можаро ҳолатида ҳам етарли даражада жиҳозланган бўлинмалар ва ўқ-дориларга эга эмас. "Sky News" телеканали хабар қилади: 25-30 “штикли” Британия дивизиясини яратиш учун Лондонга 10 йил керак, бугунги кунда эса Британия ҳарбийларининг 10 минг нафаригина жангга тайёр. Ушбу “инструкторлар” бир йил ичида Россияга қарши уруш учун 20-30 минг УҚК аскарларини қандай тайёрламоқчи?
НАТОинг бошқа мамлакатларида ҳам худди шундай ҳолат. Альянс ҳарбий салоҳиятини лойиҳалаштириш муаммолари – умуман ҳал қилиб бўлмас муаммо. "The New York Times" газетаси 6 феврал куни шундай ёзган эди: “оғир қуролларнинг катта қисми улардан аввал умуман фойдаланмаган украин ҳарбийларидан жиддий тайёргарликни талаб қилади”. "Леопард" танкчиларини уч ой ичида тайёрлаш мумкин - бунда сифатга кафолат йўқ. F-16 қирувчи самолётлари учувчиларини тайёрлаш учун энг қисқа муддат - ярим йил. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида НАТО танклари ва зарба берувчи қуроллари пайдо бўлиши альянс танкчилари ва учувчиларининг тўғридан-ўғри жангларда иштирок этиши эҳтимоли бор. Аммо бу мутлақо бошқа ҳикоя. Россиянинг “ядровий огоҳлантиришларини эътиборга олмай” НАТО қизил чизиқдан ўтиб кетиши мумкин.
Ғарб Германия, Британия, Америка танклари ва самолётлари УҚК инфратузилмаларига (базалар ва аэродромларга), логистика, тактикаларига тўғри келмаслиги ва янги муаммолар яратишини англаб бормоқда. "The American Greatness" нашри шундай ёзади: “Украина мағлубият ёқасида турибди, ҳеч қандай мўъжизавий қурол УҚКни қутқара олмайди, Киев режими мағлубиятга маҳкум. Россия Украина кучларини ишонч билан қуршаб бормоқда. Россия бутун Ғарбга қарагандан кўпроқ қуроллар ва ўқ-дори ишлаб чиқариши мумкин”. Россия мудофаа саноати юқори аниқликдаги қанотли ракеталар ва (танкка қарши) артиллерия “Краснополь” снарядларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.
"Financial Times" буни тасдиқлайди: “Украина можароси Европада ўқ-дориларни етказиб бериш занжири инқирозини келтириб чиқарди... Ҳарбий-саноат комплекси компаниялари миллий захираларни тўлдириш ва Киевнинг иштаҳасини қондириш учун курашмоқда”.
АҚШ ҳарбий саноат комплекслари Украина учун ойида 12 тадан кўп танк ишлаб чиқариб бера олмайди. Россия қўшинлари махсус операциянинг 11 ойи давомида УҚК нинг 7789 та зирҳли техникасини йўқ қилди. Уларнинг уч қисми- танклар. Изоҳлар ортиқча.
Украина ғалабасининг истиқболлари кўринмайди. Ва юзлаб “вундерваффелар” ҳам можаро якунини ўзгартира олмайди. АҚШ бир неча маротаба ва доимо инсоният тарихини ўз фойдасига тўғрилаб оғдириб олмоқчи бўлган (энг ёрқин мисоллар – Вьетнам ва Афғонистондаги воқеалар). Украинани демилитаризациялаш ва денацификациялаш (НАТОнинг Россияга қарши форпости) муҳим ва муқаррар.
РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу 7 февраль куни Ғарбнинг Киевга ҳарбий ёрдамини мисли кўрилмаган дея атади ва шу билан биргаликда улар етказиб бериш йўналишларида ва махсус операция зонасида муваффақиятли тарзда йўқ қилинаётганини маълум қилди. Россия тарихи Америка “қоидалари” ва режаларига қарамасдан ривожланмоқда.