Навоийнинг жанговар маҳорати ва Гулига муҳаббати - совет давридаги фильмга оид фактлар

Алишер Навоий ҳақида бундан 76 йил аввал суратга олинган совет фильми ҳақида материалимизда ўқинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Бугун, 9 февраль ўзбек ва туркий халқларнинг шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги нишонланмоқда.
Навоий ҳақида бундан 76 йил аввал (1947 йил) Тошкент бадиий фильмлар киностудияси томонидан совет фильми суратга олинган. Унда XV асрда яшаб ижод қилган шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм бадиий раҳбари Комил Ёрматов, сценарий муаллифлари Алексей Спешнев, Иззат Султон, Уйғун, Виктор Шкловский, тасвирчи Михаил Краснянский бўлган.
Навоий ролини Комил Ёрматов ижро этган. Sputnik фототасмасида фильмнинг қисқа сюжети билан танишинг.
1 / 9

Алишер Навоий Темур салтанатининг вориси шаҳзода Ҳусайн Бойқаро билан талабалик давридан дўст бўлган. Ҳусайн Бойқаро тахтга ўтиргач, Навоий унга давлатни бошқаришда ёрдам берган.

2 / 9

Муваффақиятли урушлар давридан сўнг, Навоий Ҳусайннинг набирасига устозлиқ қилади. Бироқ тез орада султоннинг қариндоши шаҳзода Ёдгор уруш олиб бориб, тўғонни бузиб, деҳқонларни сувдан маҳрум қилади.

3 / 9

Жанг олдидан вазир Мажиддин хиёнат қилади, лекин Навоийнинг жанговар маҳорати туфайли жангда ғалаба қозонилади. Ҳусайн Ёдгорни авф этади. Тез орада Ёдгор Ҳирот қалъасини эгаллайди. Ҳусайн эса вазирнинг маслаҳатига амал қилиб, қўшин чиқаришга иккиланади.

4 / 9

Алишернинг ўзи фидойи шогирдлари Жалолиддин, Мансур (вазирнинг ўғли) ва ошпаз Абулмалик ёрдамида яширинча қасрга киради. У ерда Ёдгорни боғлаб, унга хоин вазир номини бериш учун султоннинг ҳузурига олиб кетмоқчи бўлишади.

5 / 9

Алишер Ёдгорнинг қатл этиш масъулиятини ўз зиммасига олади. Султон Алишерни бош амир, Мансурни Ҳиротга солиқ йиғувчи қилиб тайинлайди.

6 / 9

Деҳқонлар ва ҳунармандлар Ҳиротда солиқ тўлашдан тўхтайдилар ва шаҳарни эгаллаб, қуролланиб оладилар. Ҳусайн шаҳарни зўрлик билан олишга қарор қилади, лекин ўрнига Алишерни “адолат учун” қалъага жўнатади.

7 / 9

Алишерни шаҳарга киритишади ва одамлар биринчи навбатда бекларга тегишли сув тақсимотидаги адолатсизликлар ҳақида гапиришади. Мансур айбдор деб топилади ва қатл қилинади. Шаҳар қайтариб берилади. Лекин беклар Ҳусайндан Алишерни лавозимдан олиб ташлашни талаб қиладилар.

8 / 9

Илтимосни бажариш учун Султонга Гули исимли қизни совға сифатида олиб келишади. Алишер Ҳусайнга Гулига бўлган муҳаббатини тан олиб, уни ўзи билан кетишига рухсат сўрайди.

9 / 9

Лекин йўлда Гули вазирдан олинган заҳар туфайли вафот этади. Алишер ёлғиз яшаб, қариган чоғида қалъага қайтади. Вазир ҳийла-найранг билан Ҳусайннинг набирасини ўлдиради. Алишер ва Ҳусайн учрашиб, абадий ажралишади.

Фильмни тўлиқ қуйида томоша қилиш мумкин.