Навоийнинг жанговар маҳорати ва Гулига муҳаббати - совет давридаги фильмга оид фактлар
Навоийнинг жанговар маҳорати ва Гулига муҳаббати - совет давридаги фильмга оид фактлар
Sputnik Ўзбекистон
Навоий ҳақида 1947 йили Тошкент бадиий фильмлар киностудияси томонидан совет фильми суратга олинган. Унда XV асрда яшаб ижод қилган шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Бугун, 9 февраль ўзбек ва туркий халқларнинг шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги нишонланмоқда.Навоий ҳақида бундан 76 йил аввал (1947 йил) Тошкент бадиий фильмлар киностудияси томонидан совет фильми суратга олинган. Унда XV асрда яшаб ижод қилган шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.Фильм бадиий раҳбари Комил Ёрматов, сценарий муаллифлари Алексей Спешнев, Иззат Султон, Уйғун, Виктор Шкловский, тасвирчи Михаил Краснянский бўлган.Навоий ролини Комил Ёрматов ижро этган. Sputnik фототасмасида фильмнинг қисқа сюжети билан танишинг.Фильмни тўлиқ қуйида томоша қилиш мумкин.
Алишер Навоий ҳақида бундан 76 йил аввал суратга олинган совет фильми ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Бугун, 9 февраль ўзбек ва туркий халқларнинг шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги нишонланмоқда.
Навоий ҳақида бундан 76 йил аввал (1947 йил) Тошкент бадиий фильмлар киностудияси томонидан совет фильми суратга олинган. Унда XV асрда яшаб ижод қилган шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм бадиий раҳбари Комил Ёрматов, сценарий муаллифлари Алексей Спешнев, Иззат Султон, Уйғун, Виктор Шкловский, тасвирчи Михаил Краснянский бўлган.
Алишернинг ўзи фидойи шогирдлари Жалолиддин, Мансур (вазирнинг ўғли) ва ошпаз Абулмалик ёрдамида яширинча қасрга киради. У ерда Ёдгорни боғлаб, унга хоин вазир номини бериш учун султоннинг ҳузурига олиб кетмоқчи бўлишади.
Алишерни шаҳарга киритишади ва одамлар биринчи навбатда бекларга тегишли сув тақсимотидаги адолатсизликлар ҳақида гапиришади. Мансур айбдор деб топилади ва қатл қилинади. Шаҳар қайтариб берилади. Лекин беклар Ҳусайндан Алишерни лавозимдан олиб ташлашни талаб қиладилар.
Илтимосни бажариш учун Султонга Гули исимли қизни совға сифатида олиб келишади. Алишер Ҳусайнга Гулига бўлган муҳаббатини тан олиб, уни ўзи билан кетишига рухсат сўрайди.