Туркиядаги зилзила: қидирилаётган ўзбекистонликлар билан алоқа ўрнатилди - видео

Туркияга етиб борган Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари Ҳатай провинциясининг Овакенти ва Жумабозорида қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Туркиядаги табиий офат оқибатида қидирилаётган 2 нафар ўзбекистонлик билан алоқа ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.
Ўзбекистон ФВВ

“7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 15 нафар ватандошларимиз қидирилаётган эди, булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ФВВ
Ишлар 24 соат узлуксиз йўлга қўйилган бўлиб, қутқарувчиларга UMKE ташкилоти мутахассилари ёрдам бермоқда.