ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.
Россия Мудофаа вазирлигининг ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи артиллерияси Харков вилояти Олшана, Першотравневе, Крахмалное, Берестовое ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 14 ва 92 механизациялашган бригадалари бўлинмалари аскарлари ва техникасини йўқ қилди. Бир суткада 35 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, битта БТР ва бир автомобиль йўқ қилинди.
Красно-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Стелмаҳовка, Червонопоповка, Червоная Диброва, ДХРнинг Кузмино, Терна аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган Украина Қуролли Кучларининг 95-ҳаво ҳужуми ва 81-аэромобил бригадалари ва 66-механизациялашган, 25-ҳаво десант бўлинмалари шахсий таркиби ва техникаси тўпланган ҳудудларга зарба берди.
Натижада 130 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, битта БМП, учта зирҳли жанговар машинаси, "Град" реактив қурилмаси, шунингдек, УҚКнинг 66-механизациялашган бригадасининг Харков вилояти Подлиман аҳоли пункти яқинидаги ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жанубий" кучлар гуруҳи зарбалари натижасида 140 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, битта танк, учта пикап, учта енгил автомобиль, шунингдек "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Авдеевка ва Славянск аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида "Восток" кучлар гуруҳи кучлари ДХРнинг Угледар ва Водяное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72-механизациялашган, 1-танк ва 35-денгиз пиёда бригадаси бўлинмаларига авиация ва артиллерия зарбалари беришди.
Ушбу йўналишда бир суткада 75 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, бита БМП, учта зирҳли жанговар машинаси ва иккита бошқа техника йўқ қилинди.
ДХРНинг Новомихайловка, Угледар ва Доброволе аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг учта ўқ-дори ва ёқилғи омбори артиллерия ёрдамида йўқ қилинди.
Херсон йўналишида, Херсон вилояти, Олговка қишлоғи яқинида, артиллерияга қарши кураш доирасида УҚКнинг миномёт экипажи йўқ қилинди.
Россия армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 74 та артиллерия бўлинмаларини 123 та ўқ отиш позицияларида шахсий таркиби ва ҳарбий техникаси билан мағлуб этди.
Харков шаҳрида авиация саноати корхонасининг устахоналари вайрон қилинган, уларда учувчисиз учиш аппаратлари ва ўқ-дорилар модернизация қилинган.
ДХРнинг Красногоровка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 79-ҳаво ҳужуми бригадасининг штаб-квартирасига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ЛХРнинг Житловка, Стелмаховка, Запорожье вилоятининг Краснореченское, Скелки, Юқори Кринитса аҳоли пунктлари, Херсон вилоятининг Старая Збуревка, Трудовская, ДХРнинг Куйбешево ва Харков вилоятининг Табаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида 11та HIMARS ракеталари ва 10та учувчисиз аппаратларини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 382 та самолёт, 206 та вертолёт, 3046 та учувчисиз учиш аппарати, 403 та зенит-ракета мажмуаси, 7789 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1011 ёппасига ўт очиш ракета тизимлари жанговар техникаси, 4022 та дала артиллерия қуролларива миномётлари, шунингдек, 8291 дона махсус ҳарбий техника йўқотди.