ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. 15-26 февраль кунлари Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича "WR Chess Masters" турнири ташкил этилади. Унда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Соврин жамғармаси 130 минг еврони ташкил этади. Турнирда умумий ҳисобда 10 нафар шахматчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Мусобақада Нодирбекдан ташқари Ян Непомняший, Аниш Гири, Со Уэсли, Левон Аронян, Ян-Кристоф Дуда, Гукеш, Винцент Кеймар, Прагнананда, Андрей Еспиенко каби гроссмейстерлар дона суришади.