Абдусатторов яна бир турнирда иштирок этади - унга кимлар рақиблик қилиши мумкин?

© t.me/uzbekgrandmaster Нодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2023
Oбуна бўлиш
"WR Chess Masters" турнирида Ян Непомняший, Аниш Гири, Со Уэсли каби гроссмейстерлар дона суришади.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. 15-26 февраль кунлари Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича "WR Chess Masters" турнири ташкил этилади. Унда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Соврин жамғармаси 130 минг еврони ташкил этади. Турнирда умумий ҳисобда 10 нафар шахматчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Мусобақада Нодирбекдан ташқари Ян Непомняший, Аниш Гири, Со Уэсли, Левон Аронян, Ян-Кристоф Дуда, Гукеш, Винцент Кеймар, Прагнананда, Андрей Еспиенко каби гроссмейстерлар дона суришади.
Нодирбек Абдусатторов футболчи бўлиши мумкин эди: гроссмейстер ҳақида қизиқарли фактлар
Янгиликлар лентаси
0