ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Артёмовск ва Угледар яқинида кимёвий қуролларни қўлламоқда. Бу ҳақда Донецк халқ республикаси (ДХР) раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин маълум қилди.
“Бизга шундай маълумот билан мурожаат қилган бўлинмаларимиз, қўмондонларимиз сўзларига кўра, бу нафақат Артёмовск йўналишида, балки Угледар йўналишида ҳам кузатилмоқда. Бизнинг ҳарбий хизматчиларимизда лоҳаслик келтириб чиқараётган кимёвий бирикмаларни қўллаш фактлари бор”, - деди Пушилин "Россия 24" телеканали эфирида.
Унинг сўзларига кўра, жангчилардан бундай шикоят камида уч ҳафтадан буён тушмоқда.
"Учувчисиз учар қурилмалардан бўлинмаларимиз жойлашган жойга ташлашмоқда", - дея қўшимча қилди ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи.
Россия махсус операцияси
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.