Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳарорат +12-14 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Бугун ҳам республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади. Фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, республика бўйича туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +9-14 даража илиқ, шимолда -3 даража совуқ, +2 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +12-14 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +0-5 даража илиқ бўлади.