Тошкент вилоятида Ангрен университети очилди

Университетга 2 минг 500 нафарга яқин талабалар қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Тошкент вилоятида Ангрен университети очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Янги университет 8 та таълим йўналишига ихтисослашган. Ҳозиргача 4 минг 200 нафарга яқин ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, тест натижаларига кўра, 2 минг 500 нафарга яқин талабалар олий таълим муассасасига қабул қилинди.
Ангрен университети
Мазкур олийгоҳда талабалар турар жойи, кутубхона, спортзал, ахборот-ресурс маркази мавжуд.
Университетда даволаш иши, мактабгача ва бошланғич, педагогика ва психология, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, молия ва молиявий технологиялар, иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳа бўйича), хориж тиллари ва адабиёти каби йўналишларда ўқитилади.
Айни пайтда профессор-ўқитувчилар таркиби ёш ва иқтидорли ходимлар билан шакллантирилди ҳамда 70 нафарга яқин иш ўринлари яратилди.
Кейинги ўқув йилига таълим йўналишлари сонини кўпайтириш ва магистратура босқичини йўлга қўйиш режалаштирилган.