https://sputniknews.uz/20230203/toshkent-viloyatida-angren-universiteti-ochildi-31959991.html
Тошкент вилоятида Ангрен университети очилди
Тошкент вилоятида Ангрен университети очилди
Sputnik Ўзбекистон
Янги университет 8 та таълим йўналишига ихтисослашган. Ҳозиргача 4 минг 200 нафарга яқин ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, тест натижаларига кўра, 2 минг 500 нафарга яқин талабалар олий таълим муассасасига қабул қилинди.
2023-02-03T08:35+0500
2023-02-03T08:35+0500
2023-02-03T10:52+0500
жамият
университет
ангрен шаҳри
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/03/31960100_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_6bd6d39c7d84be79f6a376232709e792.jpg
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Тошкент вилоятида Ангрен университети очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.Янги университет 8 та таълим йўналишига ихтисослашган. Ҳозиргача 4 минг 200 нафарга яқин ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, тест натижаларига кўра, 2 минг 500 нафарга яқин талабалар олий таълим муассасасига қабул қилинди.Мазкур олийгоҳда талабалар турар жойи, кутубхона, спортзал, ахборот-ресурс маркази мавжуд.Университетда даволаш иши, мактабгача ва бошланғич, педагогика ва психология, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, молия ва молиявий технологиялар, иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳа бўйича), хориж тиллари ва адабиёти каби йўналишларда ўқитилади.Айни пайтда профессор-ўқитувчилар таркиби ёш ва иқтидорли ходимлар билан шакллантирилди ҳамда 70 нафарга яқин иш ўринлари яратилди.Кейинги ўқув йилига таълим йўналишлари сонини кўпайтириш ва магистратура босқичини йўлга қўйиш режалаштирилган.
ангрен шаҳри
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/03/31960100_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_c04ca7c0335a0a9d8ec7cba2ecec859e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ангрен университети маълумот
ангрен университети маълумот
Тошкент вилоятида Ангрен университети очилди
08:35 03.02.2023 (янгиланди: 10:52 03.02.2023) Университетга 2 минг 500 нафарга яқин талабалар қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Тошкент вилоятида Ангрен университети очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги
хабар берди. Янги университет 8 та таълим йўналишига ихтисослашган. Ҳозиргача 4 минг 200 нафарга яқин ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, тест натижаларига кўра, 2 минг 500 нафарга яқин талабалар олий таълим муассасасига қабул қилинди.
Мазкур олийгоҳда талабалар турар жойи, кутубхона, спортзал, ахборот-ресурс маркази мавжуд.
Университетда даволаш иши, мактабгача ва бошланғич, педагогика ва психология, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, молия ва молиявий технологиялар, иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳа бўйича), хориж тиллари ва адабиёти каби йўналишларда ўқитилади.
Айни пайтда профессор-ўқитувчилар таркиби ёш ва иқтидорли ходимлар билан шакллантирилди ҳамда 70 нафарга яқин иш ўринлари яратилди.
Кейинги ўқув йилига таълим йўналишлари сонини кўпайтириш ва магистратура босқичини йўлга қўйиш режалаштирилган.