ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида Харков вилояти Табаевка, Берестовое ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 103-ҳудудий мудофаа бригадаси ва 92-механизациялашган бригадаси бўлинмалари аскарлари ва техникасинига артиллерия ва авиация зарбалари берилди. Натижада 40 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, зирҳли жанговар машина ва АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Шунингдек, Харков вилоятининг Благодатовка туманида УҚКнинг артиллерия ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Красно-Лиманск йўналишида ЛХРнинг Невское, ДХРнинг Ямполовка аҳоли пунктлари, шунингдек Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚКнинг 66-механизациялашган, 25-ҳаво-десант ва 80-ҳаво-десант бригадалари "Марказ" қўшинлари гуруҳининг артиллерия ўқлари ва ҳужумкор ҳаракатлари натижасида 70 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, пиёда аскарларнинг жанговар машинаси, Д-20 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М-777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Бундан ташқари, ДХРнинг Красний Лиман аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жанубий" қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари ҳужум натижасида янада қулай позицияларни эгаллади. Кун давомида бу йўналишда 40 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, МСТА-Б гаубицаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган AN/TPQ-37 батареяга қарши радари йўқ қилинди.
ДХРнинг Красноармейск аҳоли пункти яқинида УҚКнинг ҳарбий техникаси сақланадиган ёқилғи омбори йўқ қилинди. Бундан ташқари, ДХРнинг Кураховка ва Михайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи артиллерия ва ҳужумкор ҳаракатлар натижасида Запороже вилоятининг Левадне, Марфопол ва Луговское аҳоли пунктлари ҳудудларида 108 ва 110-ҳудудий мудофаа бригадалари бўлинмаларини мағлуб этди. Душманнинг ушбу ҳудуддаги йўқотишлари кунига 20 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, АҚШда ишлаб чиқарилган М-777 артиллерия тизими, иккита Д-20 гаубицаси ва Д-30 гаубицани ташкил этди.
Херсон йўналишида, артиллерияга қарши жангда, кун давомида қуйидагилар йўқ қилинди: "Акация" ўзиюрар гаубицаси ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси. Херсон вилоятининг Антоновка аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS кўп ракета тизими йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Казацкое, Николаевка ва Михайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилари сақланадиган учта омборга зарба берилди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси 103 ҳудудда УҚКнинг 86 та артиллерия бўлинмаларини ўқ отиш позицияларида, шахсий таркиби ва техникаcи билан мағлуб этди.
ДХРнинг Красноармейск аҳоли пункти ҳудудида "Точка-У" тактик ракета ташувчиси ва Норвегияда ишлаб чиқарилган NASAMS зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари Херсон вилояти Червоноармеиское қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди.
Кун давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Харков вилоятининг Котляровка, ДХРнинг Николское, Кирилловка, ЛХРнинг Куземовка, Кременная, шунингдек, Херсон вилояти Голая Пристань аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 7та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина йўқотишлари жами 382 та самолёт, 206 та вертолёт, 3008 та учувчисиз аппарат, 403 та зенит-ракета тизими, 7723 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1004 та кўп марталик жанговар машиналар ракета тизимлари, 3988 та дала артиллерия ва миномётлари, шунингдек, 8255 дона махсус ҳарбий машиналарни ташкил қилди.