Ўзбекистон-Қирғизистон саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокама қилинди

Томонлар Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи якунларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қирғизистон элчиси Муса Жаманбаевни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26-27 январь кунлари Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи якунларини муҳокама қилдилар. Олий даражада эришилган келишувларни сўзсиз амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирларга эътибор қаратилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, турли даражадаги режалаштирилган тадбирларнинг жадвали, ташкилий ва мазмунли жиҳатлари кўриб чиқилади.
Музокараларда ҳудудлараро алоқаларни, шунингдек, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Бишкекда бўлиб ўтган "Қирғизистон – Ўзбекистон" бизнес форумида икки давлат ўртасида тахминан 1,6 миллиард долларлик 50 дан ортиқ ҳужжатлар тўплами имзоланган эди.