https://sputniknews.uz/20230202/ozbekiston-qirgiziston-sammitida-erishilgan-kelishuvlarni-amalga-oshirish-muhokama-qilindi-31915794.html
Ўзбекистон-Қирғизистон саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокама қилинди
Ўзбекистон-Қирғизистон саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи якунларини муҳокама қилди. 02.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-02T11:02+0500
2023-02-02T11:02+0500
2023-02-02T11:22+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
ўзбек-қирғиз муносабатлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1a/31737818_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f1f614f35906729d33b993998dcc8d6a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қирғизистон элчиси Муса Жаманбаевни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, турли даражадаги режалаштирилган тадбирларнинг жадвали, ташкилий ва мазмунли жиҳатлари кўриб чиқилади.Музокараларда ҳудудлараро алоқаларни, шунингдек, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Бишкекда бўлиб ўтган "Қирғизистон – Ўзбекистон" бизнес форумида икки давлат ўртасида тахминан 1,6 миллиард долларлик 50 дан ортиқ ҳужжатлар тўплами имзоланган эди.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1a/31737818_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_4d2460daabcb108565cb68d1b3183c77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, қирғизистон, ўзбек-қирғиз муносабатлари
сиёсат, ўзбекистон, қирғизистон, ўзбек-қирғиз муносабатлари
Ўзбекистон-Қирғизистон саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокама қилинди
11:02 02.02.2023 (янгиланди: 11:22 02.02.2023) Томонлар Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи якунларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қирғизистон элчиси Муса Жаманбаевни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати
хабар берди. “Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26-27 январь кунлари Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи якунларини муҳокама қилдилар. Олий даражада эришилган келишувларни сўзсиз амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирларга эътибор қаратилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, турли даражадаги режалаштирилган тадбирларнинг жадвали, ташкилий ва мазмунли жиҳатлари кўриб чиқилади.
Музокараларда ҳудудлараро алоқаларни, шунингдек, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Бишкекда бўлиб ўтган "Қирғизистон – Ўзбекистон" бизнес форумида икки давлат ўртасида тахминан 1,6 миллиард долларлик 50 дан ортиқ ҳужжатлар тўплами
имзоланган эди.