ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон геологик маълумотларни тўлиқ рақамлаштиришни бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" хабар берди.
Қайд этилишича, кўп йиллик нефть ва газ геология-қидирув ишлари маълумотлари қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга ўтказилмоқда.
Бунинг учун "Ўзбекнефтгаз" замонавий дастурий таъминот тўплами, юқори сифат даражасига эга бўлган катта сиғимли компьютер техникалари, катта форматли сканерлар, рангли принтерлар ҳамда интерактив панеллар харид қилди.
Геологик маълумотлар
© Ўзбекнефтгаз
Катта форматли сканер ускунаси ёрдамида қуйидаги ҳисоботлар қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга ўтказилди:
460 тага яқин қудуқ бўйича 17 мингдан ортиқ каротаж диаграммалари;
100 та майдоннинг геофизик паспорт маълумоти;
130 дан ортиқ қудуқнинг геологик маълумотлари;
кон ва майдонларнинг геологик ҳамда захиралар.
Келгусида барча геологик маълумотлар қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга тўлиқ ўтказилади. Замонавий ахборот дастурлари ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш орқали геологик маълумотларнинг босқичма-босқич рақамлаштирилиши амалга оширилади.
Геологик маълумотлар
© Ўзбекнефтгаз
“Бу ўз навбатида, республикада нефть ва газга геология қидирув ишларини тезкор ва самарали ташкил қилинишига замин яратади. Ер қаъри участкаларини геологик ўрганиш бўйича мавжуд геологик маълумотларнинг асрлар мобайнида сифатли сақланиб борилишини таъминлайди”, - дейилади хабарда.