https://sputniknews.uz/20230202/ozbekiston-geologik-malumotlarni-toliq-raqamlashtirishni-boshladi---foto-31915063.html
Ўзбекистон геологик маълумотларни тўлиқ рақамлаштиришни бошлади - фото
Ўзбекистон геологик маълумотларни тўлиқ рақамлаштиришни бошлади - фото
Sputnik Ўзбекистон
Кўп йиллик нефть ва газ геология-қидирув ишлари маълумотлари қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга ўтказилмоқда. 02.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-02T10:31+0500
2023-02-02T10:31+0500
2023-02-02T11:05+0500
жамият
ўзбекнефтгаз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/02/31915263_0:29:1280:749_1920x0_80_0_0_48fe6ad27f083e712b885fb302e34e95.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон геологик маълумотларни тўлиқ рақамлаштиришни бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" хабар берди.Қайд этилишича, кўп йиллик нефть ва газ геология-қидирув ишлари маълумотлари қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга ўтказилмоқда.Бунинг учун "Ўзбекнефтгаз" замонавий дастурий таъминот тўплами, юқори сифат даражасига эга бўлган катта сиғимли компьютер техникалари, катта форматли сканерлар, рангли принтерлар ҳамда интерактив панеллар харид қилди.Катта форматли сканер ускунаси ёрдамида қуйидаги ҳисоботлар қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга ўтказилди:Келгусида барча геологик маълумотлар қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга тўлиқ ўтказилади. Замонавий ахборот дастурлари ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш орқали геологик маълумотларнинг босқичма-босқич рақамлаштирилиши амалга оширилади.“Бу ўз навбатида, республикада нефть ва газга геология қидирув ишларини тезкор ва самарали ташкил қилинишига замин яратади. Ер қаъри участкаларини геологик ўрганиш бўйича мавжуд геологик маълумотларнинг асрлар мобайнида сифатли сақланиб борилишини таъминлайди”, - дейилади хабарда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/02/31915263_122:0:1159:778_1920x0_80_0_0_125cb5998c4fa87438a479e4d388762b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекнефтгаз
Ўзбекистон геологик маълумотларни тўлиқ рақамлаштиришни бошлади - фото
10:31 02.02.2023 (янгиланди: 11:05 02.02.2023) Кўп йиллик нефть ва газ геология-қидирув ишлари маълумотлари қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон геологик маълумотларни тўлиқ рақамлаштиришни бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз"
хабар берди. Қайд этилишича, кўп йиллик нефть ва газ геология-қидирув ишлари маълумотлари қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга ўтказилмоқда.
Бунинг учун "Ўзбекнефтгаз" замонавий дастурий таъминот тўплами, юқори сифат даражасига эга бўлган катта сиғимли компьютер техникалари, катта форматли сканерлар, рангли принтерлар ҳамда интерактив панеллар харид қилди.
Катта форматли сканер ускунаси ёрдамида қуйидаги ҳисоботлар қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга ўтказилди:
460 тага яқин қудуқ бўйича 17 мингдан ортиқ каротаж диаграммалари;
100 та майдоннинг геофизик паспорт маълумоти;
130 дан ортиқ қудуқнинг геологик маълумотлари;
кон ва майдонларнинг геологик ҳамда захиралар.
Келгусида барча геологик маълумотлар қоғоз нусхалардан электрон нусхаларга тўлиқ ўтказилади. Замонавий ахборот дастурлари ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш орқали геологик маълумотларнинг босқичма-босқич рақамлаштирилиши амалга оширилади.
“Бу ўз навбатида, республикада нефть ва газга геология қидирув ишларини тезкор ва самарали ташкил қилинишига замин яратади. Ер қаъри участкаларини геологик ўрганиш бўйича мавжуд геологик маълумотларнинг асрлар мобайнида сифатли сақланиб борилишини таъминлайди”, - дейилади хабарда.