ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олишни соддалаштирилади. Буни назарда тутувчи тегишли Ҳукумат қарори қабул қилинди ва 31 январдан кучга кирди.
Ҳужжатда хорижликларни вақтинчалик яшаш жойи бўйича Ички ишлар вазирлигининг миграция органларида рўйхатга олиш тартибига ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
“Эндиликда чет эл фуқароси келганидан кейин 3 кун ичида хусусий уй-жой, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларига жойлаштиришда рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилиши талаб этилади”, - дейилади ҳужжатда.
Буни Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиш орқали ҳам, E-mehmon тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Илгари меҳмонхона эгалари хорижликларни 2 кун ичида рўйхатга олиши керак бўлган.
Бундан ташқари, чет эл фуқароси Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузса, уни рўйхатдан ўтказиш учун ички ишлар органларидан рухсат олиш талаб этилмаслиги айтилган.