https://sputniknews.uz/20230202/chet-el-fuqarolari-31924126.html
Чет эл фуқароларини меҳмонхоналарда рўйхатга олиш муддати 3 кунгача узайтирилади
Чет эл фуқароларини меҳмонхоналарда рўйхатга олиш муддати 3 кунгача узайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар маҳкамаси Ўзбекистонга келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олишни соддалаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. 02.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-02T13:20+0500
2023-02-02T13:20+0500
2023-02-02T13:20+0500
жамият
чет эл фуқаролари
рўйхатдан ўтиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/02/31925909_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4e1a623af7c66f5c39ffa019e61d97ee.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олишни соддалаштирилади. Буни назарда тутувчи тегишли Ҳукумат қарори қабул қилинди ва 31 январдан кучга кирди.Ҳужжатда хорижликларни вақтинчалик яшаш жойи бўйича Ички ишлар вазирлигининг миграция органларида рўйхатга олиш тартибига ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.Буни Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиш орқали ҳам, E-mehmon тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Илгари меҳмонхона эгалари хорижликларни 2 кун ичида рўйхатга олиши керак бўлган.Бундан ташқари, чет эл фуқароси Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузса, уни рўйхатдан ўтказиш учун ички ишлар органларидан рухсат олиш талаб этилмаслиги айтилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/02/31925909_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_35985fdbca560324fcad7a60ebca3b60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, чет эл фуқаролари, рўйхатдан ўтиш
жамият, чет эл фуқаролари, рўйхатдан ўтиш
Чет эл фуқароларини меҳмонхоналарда рўйхатга олиш муддати 3 кунгача узайтирилади
Вазирлар маҳкамаси Ўзбекистонга келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олишни соддалаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олишни соддалаштирилади. Буни назарда тутувчи тегишли Ҳукумат қарори қабул қилинди ва 31 январдан
кучга кирди. Ҳужжатда хорижликларни вақтинчалик яшаш жойи бўйича Ички ишлар вазирлигининг миграция органларида рўйхатга олиш тартибига ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
“Эндиликда чет эл фуқароси келганидан кейин 3 кун ичида хусусий уй-жой, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларига жойлаштиришда рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилиши талаб этилади”, - дейилади ҳужжатда.
Буни Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиш орқали ҳам, E-mehmon тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Илгари меҳмонхона эгалари хорижликларни 2 кун ичида рўйхатга олиши керак бўлган.
Бундан ташқари, чет эл фуқароси Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузса, уни рўйхатдан ўтказиш учун ички ишлар органларидан рухсат олиш талаб этилмаслиги айтилган.