Алишер Навоий театрида “Жалоллиддин Мангуберди” миллий балетининг премьераси бўлиб ўтади

“Жалолиддин Мангуберди” миллий балети премьераси 4-5 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тошкентда “Жалолиддин Мангуберди” миллий балети премьераси бўлиб ўтади. Унга россиялик Денис Власенко дирижёрлик қилади, дея хабар берди Маданият ва туризм вазирлиги.
“Жалолиддин Мангуберди” миллий балети премьераси 4-5 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Миллий балет Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган.
“Жалолиддин Мангуберди” миллий балети
Саҳналаштирувчи балетмейстер туркиялик Мехмет Балкан бўлиб, оркестрга Россиядан театрга бош дирижёр сифатида таклиф этилган Денис Власенко дирижёрлик қилади.
“Жалолиддин Мангуберди” миллий балети
Премьера 4 февраль куни соат 17:00 да ( 5 февраль соат 18:00) бошланади.
Маълумот учун, Жалолиддин Мангуберди Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори моҳир саркарда ҳисобланади.