ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарори билан қатор вазирлик ва қўмиталарга раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маданият ва туризм вазирида лавозимга тайинланганлар:
Баҳодир Аҳмедов - маданият ва туризм вазирининг ўринбосари;
Муроджон Маджидов - маданият ва туризм вазирининг ўринбосари;
Фирдавс Абдухаликов - маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори;
Рустамбек Курбанов - Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси.
Маданият ва туризм вазирида лавозимдан озод этилганлар:
Бахтиёр Ибрагимов - бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари;
Нусратилла Зикриллаев - бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари;
Ботиржон Шаҳриёров - бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари;
Умиджон Қўқонбоев - бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг ўринбосари.
Транспорт вазирлигида лавозимга тайинланганлар:
Абдураҳмон Абдувалиев - Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси;
Тоҳир Назаров - Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори;
Дониёр Аҳмедов - Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи;
Фахриддин Салихов - Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи.
Рақамли технологиялар вазирлигида лавозимга тайинланганлар:
Олег Пекось - рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
Жамол Махсудов - рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари;
Рустам Каримджонов - рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари;
Шуҳрат Қодиров - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори;
Аъзам Абдуллаев - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи.
Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари Дониёр Рустамов ва Жамшид Эгамбердиевлар бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Тоғ-кон ва геология вазирлигида лавозимга тайинланганлар:
Омонулло Насритдинходжаев - тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари;
Аъзам Қодирходжаев - тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари;
Азизхўжа Қобилов - тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шамсиддин Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида лавозимга тайинланганлар:
Дурдона Раҳимова - ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари;
Шаҳрилло Махмудов - ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари;
Мурад Исмаилов - ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари.
Абдулло Аслонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Табиат ресурслари вазирлигида лавозимга тайинланганлар:
Обиджон Қудратов - табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари;
Жусипбек Казбеков - табиат ресурслари вазирининг ўринбосари;
Шерзод Ҳабибуллаев - Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида лавозимга тайинланганлар:
Эркин Муҳитдинов - камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари;
Жамшид Абруев - камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари;
Раъно Турдибоева - камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари;
Мирзоҳид Убайдуллаев - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори;
Озода Парпибаева - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликларида лавозимдан озод этилганлар:
Баҳодир Умурзаков - бошқа ишга ўтиши муносабати билан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари;
Содиқжон Турдиев - бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари;
Абдулла Турсунов - бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари;
Мухтар Муҳитдинов - бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари;
Нодира Эгамбердиева - бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари.
Сув хўжалиги вазирлигида лавозимига тайинланганлар:
Бахтиёр Камалов - сув хўжалиги вазирининг ўринбосари;
Дилшоджон Ходжиахмедов - сув хўжалиги вазирининг ўринбосари;
Зафар Ирисбоев - Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфисизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи.
Шу билан бирга, Баходир Юсупалиев ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Қолаверса, президент қарори билан Агзам Икрамов ва Зоҳиджан Зияев Статистика агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг 25 январь куни эълон қилинган 14-сонли фармонига мувофиқ қатор бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган бошқарув ва ишлаб чиқариш муассасалари ходимлари сони қисқартирилган эди.
Ҳужжатга кўра, жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда. Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга камайтирилмоқда. Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситаси ва 10 та бино ҳам бўшаши режалаштирилган.