Таълим вазирликларида вазир ўринбосарлари тайинланди - президент қарори

© Foto : Pixabay/MatthiasSchildКонверты и ручка
Конверты и ручка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Президент қарори билан олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга кўра:

Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Шаҳлохон Турдиқулова олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
Сарвархон Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
Олимжон Тўйчиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига;
Мажид Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосарлари тайинланди.
Усмон Шарифхўжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Темуржон Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
Узоқбой Бегимқулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 25 январь куни эълон қилинган 14-сонли фармонига мувофиқ қатор бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган бошқарув ва ишлаб чиқариш муассасалари ходимлари сони қисқартирилган эди.
Ҳужжатга кўра, жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда. Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга камайтирилмоқда. Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситаси ва 10 та бино ҳам бўшаши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0