Февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Январь ойининг охирги кунларида совуқ аста-секин чекинди. Ушбу тенденция февраль ойининг бошида ҳам сақланиб туради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудларида февраль ойида об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди.
Январь ойининг охирги кунларида совуқ аста-секин чекинди. Синоптиклар прогнозига кўра, бу тенденция февраль ойининг бошида ҳам сақланиб туради. Республика ҳудудига Ўртаер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво кириб келади.
Февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ҳарорат асосан кечалари +0...+5 даража, баъзи жойларда -2 даражагача, кундуз кунлари +3...+8 даража, баъзи жойларда эса +10...+12 даражагача бўлади. Шимолда кечалари -3...-8 даража, кундуз кунлари +2...+7 даража атрофида бўлади.

“Ўн кунлик нисбатан ёғингарчиликка бой бўлади. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади”, - дейилади хабарда.

Кейинчалик, февраль ойининг охиригача ҳарорат кечалари +2...+7 даражадан +0...-5 даражагача, кундуз кунлари +2...+7 даражадан +12...+17 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Aйрим кунларда республика бўйича баъзи жойларда қор ва ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Аввалроқ Ўзгидромет 31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлишидан огоҳлантирган эди.