Ўзбекистон дипломатлари Ленинград қамалида қурбон бўлганларни хотирлади

Ўзбекистон дипломатлари Санкт-Петербургдаги Пискаревский мемориал қабристонига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консуллиги ходимлари Ленинград аҳолиси ва ҳимоячилари – блокада қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда “Дуне” АA хабар бермоқда.
Ўзбекистон дипломатлари жума куни бўлиб ўтган Санкт-Петербургдаги Пискаревский мемориал қабристонига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди. У Иккинчи жаҳон уруши даврида Ленинграднинг фашистлар қамалидан тўлиқ озод қилинганининг 79 йиллигига бағишланди.
Шунингдек, Ленинграднинг фашислар қамалидан тўлиқ озод этилганлигининг 79 йиллигига бағишланган расмий шаҳар хотирлаш тадбирларида Ўзбекистондан уч нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари иштирок этди. Улар қамалда қолган Ленинград аҳолиси бўлган. Улар орасида Валерия Саприко, Юрий Смолич ва Тамара Циглинцева бор.
Пискаревский мемориал қабристони Санкт-Петербургнинг шимоли-шарқида жойлашган. Қабристон Ленинград қамали қурбонлари ва Ленинград фронти аскарларининг оммавий қабрлари жойлашган жойлардан бири. Турли манбаларга кўра, қабристонда 470-520 мингга яқин одам дафн этилган, улардан етти минг нафари Ленинград яқинида жанг қилган ўзбекистонлик аскарлардир.