https://sputniknews.uz/20230130/ozbekiston-diplomatlari-leningrad-qamalida-qurbon-bolganlarni-xotirladi-31824883.html
Ўзбекистон дипломатлари Ленинград қамалида қурбон бўлганларни хотирлади
Ўзбекистон дипломатлари Ленинград қамалида қурбон бўлганларни хотирлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон дипломатлари Санкт-Петербургдаги Пискаревский мемориал қабристонига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди. 30.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-30T12:18+0500
2023-01-30T12:18+0500
2023-01-30T12:22+0500
ўзбекистон - россия
дипломатлар
ўзбекистон
ленинград қамали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31809874_0:44:700:438_1920x0_80_0_0_1a9e4673fe656457685b2a91d6a38315.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консуллиги ходимлари Ленинград аҳолиси ва ҳимоячилари – блокада қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда “Дуне” АA хабар бермоқда.Ўзбекистон дипломатлари жума куни бўлиб ўтган Санкт-Петербургдаги Пискаревский мемориал қабристонига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди. У Иккинчи жаҳон уруши даврида Ленинграднинг фашистлар қамалидан тўлиқ озод қилинганининг 79 йиллигига бағишланди.Шунингдек, Ленинграднинг фашислар қамалидан тўлиқ озод этилганлигининг 79 йиллигига бағишланган расмий шаҳар хотирлаш тадбирларида Ўзбекистондан уч нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари иштирок этди. Улар қамалда қолган Ленинград аҳолиси бўлган. Улар орасида Валерия Саприко, Юрий Смолич ва Тамара Циглинцева бор. Пискаревский мемориал қабристони Санкт-Петербургнинг шимоли-шарқида жойлашган. Қабристон Ленинград қамали қурбонлари ва Ленинград фронти аскарларининг оммавий қабрлари жойлашган жойлардан бири. Турли манбаларга кўра, қабристонда 470-520 мингга яқин одам дафн этилган, улардан етти минг нафари Ленинград яқинида жанг қилган ўзбекистонлик аскарлардир.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31809874_30:0:671:481_1920x0_80_0_0_be3ebca618e6ad6b788097934aa5240e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон - россия, дипломатлар, ўзбекистон, ленинград қамали
ўзбекистон - россия, дипломатлар, ўзбекистон, ленинград қамали
Ўзбекистон дипломатлари Ленинград қамалида қурбон бўлганларни хотирлади
12:18 30.01.2023 (янгиланди: 12:22 30.01.2023) Ўзбекистон дипломатлари Санкт-Петербургдаги Пискаревский мемориал қабристонига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консуллиги ходимлари Ленинград аҳолиси ва ҳимоячилари – блокада қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда “Дуне” АA
хабар бермоқда. Ўзбекистон дипломатлари жума куни бўлиб ўтган Санкт-Петербургдаги Пискаревский мемориал қабристонига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди. У Иккинчи жаҳон уруши даврида Ленинграднинг фашистлар қамалидан тўлиқ озод қилинганининг 79 йиллигига бағишланди.
Шунингдек, Ленинграднинг фашислар қамалидан тўлиқ озод этилганлигининг 79 йиллигига бағишланган расмий шаҳар хотирлаш тадбирларида Ўзбекистондан уч нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари
иштирок этди. Улар қамалда қолган Ленинград аҳолиси бўлган. Улар орасида Валерия Саприко, Юрий Смолич ва Тамара Циглинцева бор.
Пискаревский мемориал қабристони Санкт-Петербургнинг шимоли-шарқида жойлашган. Қабристон Ленинград қамали қурбонлари ва Ленинград фронти аскарларининг оммавий қабрлари жойлашган жойлардан бири. Турли манбаларга кўра, қабристонда 470-520 мингга яқин одам дафн этилган, улардан етти минг нафари Ленинград яқинида жанг қилган ўзбекистонлик аскарлардир.