Ҳафтанинг илк кунида об-ҳаво қандай бўлади?

Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.