“Тўққиз йил илгари давлат тўнтарилиши натижасида Киевдаги ҳукумат Вашингтонинг ташқи бошқарувчига ўтди, қўғирчоқ миллатчи режим ўрнатилган эди. Махсус ҳарбий операция Украина фуқаролари ва славян заминлари учун америкалик мустамлакачилардан озод бўладиган бўлди”, - дея ёзди Володин ўзининг Telegram-каналида.
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.