Володин АҚШ Украинадаги жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этаётганини айтди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПредседатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин
Председатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2023
Oбуна бўлиш
Россия Давлат думаси раиси бугунги кунда Украина Вашингтон ва НАТОнинг ўз қуролларини синовдан ўтказиш учун полигонга айланган деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси украин фуқаролари ва ва славян заминлари учун америкалик мустамлакачилардан озод бўладиган ҳаракат бўлди. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин шундай фикрни билдирди.

“Тўққиз йил илгари давлат тўнтарилиши натижасида Киевдаги ҳукумат Вашингтонинг ташқи бошқарувчига ўтди, қўғирчоқ миллатчи режим ўрнатилган эди. Махсус ҳарбий операция Украина фуқаролари ва славян заминлари учун америкалик мустамлакачилардан озод бўладиган бўлди”, - дея ёзди Володин ўзининг Telegram-каналида.

Давлат думаси спикерининг таъкидлашича, Вашингтон ва унинг Украинадаги режими фуқароларга ўтказадиган таъсирини сақлаб қолиш учун одамларни сиёсий ҳуқуқ ва эркинликдан маҳрум қилган.
“Номақбул ОАВларни ёпишди, сиёсий партияларни тақиқлади ва черковларни таъқиб қилишди. Украин халқи ҳақида ҳеч ким ўйламади. Мамлакатни талашди. АҚШ ҳамиша мустамлакалари билан шундай муносабат бўлган”, - дейди Володин.
Сиёсатчи бугунги кунда Украина Вашингтон ва НАТОнинг ўз қуролларини ва уруш юритишнинг янги усулларини синовдан ўтказиш учун полигонга айланган деб ҳисоблайди.
“Йўқотишлар билан ҳеч кимнинг иши йўқ: украиналардан чиқим материали сифатида фойдаланишмоқда. У ерда америкалик инструкторлари, ёлланмалари бор. Киев режимини қутқариш учун оғир қурол-яроғ етказиб беришни бошлашди. Буларнинг бари Вашингтоннинг жанговар ҳаракатларда тўғридан-тўғри иштирок этаётгани, ўз мустамлакасини йўқотишдан қўрқаётганини англатади”, - дея таъкидлади Володин.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0