ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Нидерландияда нуфузли “Tata Steel Chess-2023" шахмат мусобақаси якунланди. Унда ўзбекистонлик шахматчилар муносиб иштирок этишди.
Жавоҳир Синдаров мусобақанинг сўнгги босқичида нидерландиялик Томас Бердсенни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Бу ғалабадан сўнг Синдаров очколарини 8.5 тага етказиб олди ва "Челленжер" гуруҳида 3-ўринни қўлга киритди.
Джавохир Синдаров
© НОК Узбекистана
“Мастерс” гуруҳида Нодирбек Абдусатторов мусобақани 8 очко билан 2-ўринда якунлади. Ўзбекистонлик шахматчи сўнгги турда мезбон Йорден ван Форестга имкониятни бой бериб қўйди.
Нодирбек Абдусатторов
© Фото: Федерация шахмат Узбекистана
Абдусатторовни очколар ҳисобида таъқиб этиб келган Гири Аниш эса ўз беллашувини ғалаба билан якунлади. Шу тариқа 8.5 очко жамғарган нидерландиялик шахматчи мусобақа чемпионига айланди.
Қайд этиш жоизки, Нодирбек Абдусатторов бу мусобақа доирасида жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонишга эришган эди.