https://sputniknews.uz/20230129/shaxmat-nufuzli-xalqaro-musobaqada-abdusattorov-ikkinchi-sindarov-uchinchi-orinni-egalladi-31819623.html
Шахмат: нуфузли халқаро мусобақада Абдусатторов иккинчи, Синдаров учинчи ўринни эгаллади
Шахмат: нуфузли халқаро мусобақада Абдусатторов иккинчи, Синдаров учинчи ўринни эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
Нидерландияда нуфузли “Tata Steel Chess-2023" шахмат мусобақаси якунланди. Унда ўзбекистонлик шахматчилар муносиб иштирок этишди.
2023-01-29T21:59+0500
2023-01-29T21:59+0500
2023-01-29T22:02+0500
спорт
нодирбек абдусатторов
жавоҳир синдаров
шахмат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31805856_0:0:1000:563_1920x0_80_0_0_0301f9a31d9828c0b621b55fb18346b8.jpg
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Нидерландияда нуфузли “Tata Steel Chess-2023" шахмат мусобақаси якунланди. Унда ўзбекистонлик шахматчилар муносиб иштирок этишди.Жавоҳир Синдаров мусобақанинг сўнгги босқичида нидерландиялик Томас Бердсенни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Бу ғалабадан сўнг Синдаров очколарини 8.5 тага етказиб олди ва "Челленжер" гуруҳида 3-ўринни қўлга киритди.“Мастерс” гуруҳида Нодирбек Абдусатторов мусобақани 8 очко билан 2-ўринда якунлади. Ўзбекистонлик шахматчи сўнгги турда мезбон Йорден ван Форестга имкониятни бой бериб қўйди.Абдусатторовни очколар ҳисобида таъқиб этиб келган Гири Аниш эса ўз беллашувини ғалаба билан якунлади. Шу тариқа 8.5 очко жамғарган нидерландиялик шахматчи мусобақа чемпионига айланди.Қайд этиш жоизки, Нодирбек Абдусатторов бу мусобақа доирасида жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонишга эришган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31805856_0:0:1000:751_1920x0_80_0_0_6e8a17885e0a44e1c4eff56257fea82f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шахмат tata steel chess 2023 жавоҳир синдаров нодирбек абдусатторов
шахмат tata steel chess 2023 жавоҳир синдаров нодирбек абдусатторов
Шахмат: нуфузли халқаро мусобақада Абдусатторов иккинчи, Синдаров учинчи ўринни эгаллади
21:59 29.01.2023 (янгиланди: 22:02 29.01.2023) Ўзбекистонлик ёш шахматчилар “Tata Steel Chess-2023" шахмат мусобақасида муносиб иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Нидерландияда нуфузли “Tata Steel Chess-2023" шахмат мусобақаси якунланди. Унда ўзбекистонлик шахматчилар муносиб иштирок этишди.
Жавоҳир Синдаров мусобақанинг сўнгги босқичида нидерландиялик Томас Бердсенни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Бу ғалабадан сўнг Синдаров очколарини 8.5 тага етказиб олди ва "Челленжер" гуруҳида 3-ўринни қўлга киритди.
“Мастерс” гуруҳида
Нодирбек Абдусатторов мусобақани 8 очко билан 2-ўринда якунлади. Ўзбекистонлик шахматчи сўнгги турда мезбон Йорден ван Форестга имкониятни бой бериб қўйди.
Абдусатторовни очколар ҳисобида таъқиб этиб келган Гири Аниш эса ўз беллашувини ғалаба билан якунлади. Шу тариқа 8.5 очко жамғарган нидерландиялик шахматчи мусобақа чемпионига айланди.
Қайд этиш жоизки, Нодирбек Абдусатторов бу мусобақа доирасида жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонишга
эришган эди.