Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Ҳудудларда ҳаво ҳарорати +3...+8 даража бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3...+8 даража бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +5...+7 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2...+7 даража бўлади.