Бугун айрим ҳудудлар +10 даражагача исийди

Бугун Сурхондарё вилоятида ҳарорат кундузи +5-10 даражагача исийди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Бугун совуқ ҳаво ҳарорати Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва республиканинг тоғли ҳудудларида кузатилади. Ҳарорат кечаси -8-13 даража совуқ, кундузи +0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси -3-5 даража совуқ, кундузи +4-6 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳарорат кундузи +5-10 даражагача исийди.