Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Угледарнинг шарқий ва жануби-шарқига жойлашиб олди

Энди иттифоқчи кучларнинг асосий вазифаси - Угледарга фронтал ҳужум қилиш эмас, балки Соледарга ўхшаб шаҳарни қуршовга олишдир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Россия қўшинлари Угледарнинг шарқий ва жануби-шарқида мустаҳкамланиб оkди, деди “Россия 1” телеканали эфирида ДХР раҳбарининг маслаҳатчиси Ян Гагин.
"Ҳозир жанглар кетмоқда, артиллерия ишламоқда. Алоҳида гуруҳлар куч билан разведка ўтказиш учун шаҳарнинг ўзига шўнғишга ҳаракат қилмоқда", - деди у.
Гагин, шунингдек, турар-жой чеккасида "жуда жиддий, шиддатли жанглар кетаётганини" таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, Угледар кичик шаҳар бўлиб, унинг салмоқли қисмини саноат зонаси, жумладан, душман яшириниши мумкин бўлган иккита мина эгаллаган.
"Бу ерда тезкор ҳужум бўлмаслигини тушунишингиз керак", деб тушунтирди Гагин.
Пайшанба куни КХДР раҳбари вазифасини бажарувчи маслаҳатчиси Игор Кимаковский Россия қўшинлари шаҳарга кириб, унинг чеккасида ўрнашиб олганини айтди. Энди иттифоқчи кучларнинг асосий вазифаси - Угледарга фронтал ҳужум қилиш эмас, балки Соледарга ўхшаб шаҳарни қуршовга олишдир.
Аввалроқ ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин Угледарнинг озод этилиши фронтдаги кучлар мувозанатини тубдан ўзгартириши мумкинлигини айтган эди. Угледарнинг қўлга олиниши Россия ҳарбийлари олдида турган кўплаб вазифаларни ҳал қилишга имкон беради, хусусан, Красноармеиское ва Кураховское йўналишларига киришни таъминлайди, - деган эди Пушилин.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.