Ўзбекистон банклари “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш устида ишламоқда

Марказий банк: Тижорат банклари бу масала устида бош қотирмоқда. Имкон қадар, шарт-шароит яратиш учун ҳамма ишларни қилишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон банклари “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш устида ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов журналистларга маълум қилди.
Қайд этилишича, амалий операцияларда Америка санкцияларига тушиб қолмаслик ва бошқа хатарлар билан боғлиқ вазиятлар тўлиқ ўрганилиб чиқилади.
Қозоғистонда “МИР” пластик карталари ишга тушган деган хабарлар мавжуд, бироқ ҳали аниқ эмас. Жумладан, Ўзбекистон тижорат банклари ҳам бу борада ишларни тезлатишган.
“Тижорат банклари бу масала устида бош қотирмоқда... Имкон қадар, шарт-шароит яратиш (карталарга хизмат кўрсатишни қайта тиклаш учун – таҳр.) учун ҳамма ишларни қилишмоқда”, — деди Нурмуратов.
Унинг таъкидлашича, мақсад – Россиядан келаётганларга йўл очиш, уларга қулай моддий шароитлар яратишдир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили UZCARD тизимида техник ва профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли Ўзбекистонда вақтинча Россиянинг “МИР” карталари ишламай қолгани маълум қилинган эди.
Иқтисодчи Денис Ракшанинг қайд этишича, Россиянинг “МИР” тўлов тизими Ўзбекистонда ишламай қолгани биринчи марта эмас. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда “Мир”картаси бор одамлар бир вақтнинг ўзида бошқа тўлов тизимлари карталарининг ҳам бахтли эгалари.