https://sputniknews.uz/20230127/ozbekiston-banklari-mir-kartalariga-xizmat-korsatishni-qayta-tiklash-ustida-ishlamoqda-31774987.html
Ўзбекистон банклари “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш устида ишламоқда
Ўзбекистон банклари “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш устида ишламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк: Тижорат банклари бу масала устида бош қотирмоқда. Имкон қадар, шарт-шароит яратиш учун ҳамма ишларни қилишмоқда. 27.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-27T16:15+0500
2023-01-27T16:15+0500
2023-04-05T18:43+0500
иқтисод
марказий банк
пластик карта
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/04/23139651_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_37ebc1268305bcf26cc720141e102fbd.jpg
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон банклари “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш устида ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов журналистларга маълум қилди. Қайд этилишича, амалий операцияларда Америка санкцияларига тушиб қолмаслик ва бошқа хатарлар билан боғлиқ вазиятлар тўлиқ ўрганилиб чиқилади. Қозоғистонда “МИР” пластик карталари ишга тушган деган хабарлар мавжуд, бироқ ҳали аниқ эмас. Жумладан, Ўзбекистон тижорат банклари ҳам бу борада ишларни тезлатишган. Унинг таъкидлашича, мақсад – Россиядан келаётганларга йўл очиш, уларга қулай моддий шароитлар яратишдир.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили UZCARD тизимида техник ва профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли Ўзбекистонда вақтинча Россиянинг “МИР” карталари ишламай қолгани маълум қилинган эди.Иқтисодчи Денис Ракшанинг қайд этишича, Россиянинг “МИР” тўлов тизими Ўзбекистонда ишламай қолгани биринчи марта эмас. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда “Мир”картаси бор одамлар бир вақтнинг ўзида бошқа тўлов тизимлари карталарининг ҳам бахтли эгалари.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/04/23139651_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_41c8728d68e06c8be2c4fbe84d46ecc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, марказий банк, пластик карта, россия
иқтисод, марказий банк, пластик карта, россия
Ўзбекистон банклари “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш устида ишламоқда
16:15 27.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Марказий банк: Тижорат банклари бу масала устида бош қотирмоқда. Имкон қадар, шарт-шароит яратиш учун ҳамма ишларни қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон банклари “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш устида ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов журналистларга маълум қилди.
Қайд этилишича, амалий операцияларда Америка санкцияларига тушиб қолмаслик ва бошқа хатарлар билан боғлиқ вазиятлар тўлиқ ўрганилиб чиқилади.
Қозоғистонда “МИР” пластик карталари ишга тушган деган хабарлар мавжуд, бироқ ҳали аниқ эмас. Жумладан, Ўзбекистон тижорат банклари ҳам бу борада ишларни тезлатишган.
“Тижорат банклари бу масала устида бош қотирмоқда... Имкон қадар, шарт-шароит яратиш (карталарга хизмат кўрсатишни қайта тиклаш учун – таҳр.) учун ҳамма ишларни қилишмоқда”, — деди Нурмуратов.
Унинг таъкидлашича, мақсад – Россиядан келаётганларга йўл очиш, уларга қулай моддий шароитлар яратишдир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили UZCARD тизимида техник ва профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли Ўзбекистонда вақтинча Россиянинг “МИР” карталари ишламай қолгани маълум қилинган эди.
Иқтисодчи Денис Ракшанинг қайд этишича, Россиянинг “МИР” тўлов тизими Ўзбекистонда ишламай қолгани биринчи марта эмас. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда “Мир”картаси бор одамлар бир вақтнинг ўзида бошқа тўлов тизимлари карталарининг ҳам
бахтли эгалари.