Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 2-4° совуқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.